Қозоғистонда 7 нафар ўзбекистонлик ис газидан вафот этди
Фото: Манғистов вилояти ҳокимлиги
Қозоғистоннинг Манғистов вилоятидаги хонадонда 7 нафар Ўзбекистон фуқароси ис газидан вафот этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 2 март куни Мўйноли тумани Басқудуқ қишлоғидаги хусусий уйлардан бирида содир бўлган. Ёрдамга етиб келган қутқарувчилар ва тез тиббий ёрдам бригадалари воқеа жойида етти киши барчаси вафот этганини аниқлаган, улардан беш нафари вояга етмаганлар.
Қурбонларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, улар Қозоғистонда вақтинча истиқомат қилган.
Манғистов вилояти ФВБнинг дастлабки маълумотларига кўра, ҳодиса газ ускуналаридан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши оқибатида юз берган.
Ҳозирда вазият вилоят ҳокимининг шахсий назоратига олинган ва фавқулодда ҳодиса сабабларини текшириш учун махсус комиссия тузилган.
«Ҳалок бўлган оиланинг яқинларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатилади, жумладан, дафн маросими ўтказилади», дейилади ҳокимлик хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг