Қозоғистон олти ойга тухум импортидан воз кечмоқчи
Қозоғистон бошқа давлатлардан, жумладан, Евроосиё иқтисодий иттифоқи(ЁИИ)дан тухум олиб киришни тақиқлашни режалаштирмоқда. Ҳужжат лойиҳаси республика меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида эълон қилинди.
Ҳужжат муаллифи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бўлиб, унинг муҳокамаси 20 мартгача давом этади. Бунда импортга тақиқ олти ойга – жорий йилнинг апрелидан сентябригача амал қилади.
«Тухум импортига тақиқ жорий этилиши Қозоғистонда тухумчилик соҳасининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиб, шаффоф нарх занжирини шакллантириш имконини беради», дейилади Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарида.
Таъкидлаш жоиз, YOII таркибига Беларусь, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Арманистон давлатлари киради. Ўзбекистон, Эрон, Куба ва Молдова ташкилотнинг кузатувчиси мақомига эга.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг