Қозоғистон ОАВ Тошкент халқаро кинофестивалини юқори баҳолади

07:43 16 Октябр 2023 Маданият
465 0

Фото: Иллюстратив фото

“Ипак йўли дурдонаси” ХV Тошкент халқаро кинофестивалида хорижий ОАВ вакиллари ҳам иштирок этди. Жумладан, Қозоғистоннинг “Орда” нашри Ўзбекистондаги фестиваль юқори савияда ўтгани ҳақида катта мақола тайёрлади.

“Очилиш маросими бўлиб ўтган кунда (Ўзбекистондан) кўп нарсаларни ўрганишимиз керак деб ўйлаган бўлсам, ёпилиш маросимидан кейин афсуски биз бундай даражага эриша олмаймиз, деган фикрга келдим”, — дейилади мақолада.

Шунингдек, ХV Тошкент халқаро кинофестивалининг катта байрамга айланган очилиш ва ёпилиш маросимлари, дунёга машҳур актёр ва актрисаларнинг ташрифи ҳамда ташкил этилган кинофорумларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?