Қўрқувга ҳожат йўқ! Сунъий интеллектнинг камчилиги маълум бўлди
Олимлар ва ИТ-компанияси инсон ҳис-туйғуларини тўғри ажрата оладиган сунъий интеллект (СИ) моделини ярата олмади. Бу ҳақда The Conversation нашри хабар берди.
Оммавий ахборот воситалари журналистлари СИ хизматлари бозорда пайдо бўлаётганини пайқашди. Уларнинг яратувчилари инсон ҳис-туйғуларини ажрата оладиган намуна яратишга ваъда беришади. Бироқ, олимларнинг фикрича, нейрон тармоқлар ва машиналар бу маҳоратда ҳали ҳам одамлардан ортда қолмоқда.
Мисол тариқасида муаллифлар австралиялик inTruth стартапини келтириб ўтишди. Унинг мутахассислари сунъий интеллект модели инсон ҳис-туйғуларини ажрата олиши ва шундан келиб чиқиб хулоса чиқаришга қодир эканлигини таъкидлади. Бироқ, журналистларнинг таъкидлашича, машиналар инсоннинг ҳиссий ҳолатини тушуниши мумкинлиги ҳақида ҳали ҳам илмий далил йўқ.
Илгари СИ инсонларни ирқи, жинси ва ногиронлиги бўйича камситиши аниқланган. Бир ҳолатда, модель қора танлиларнинг ҳис-туйғуларини тажовузкор деб билган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ўрганилган СИ моделлари ҳис-туйғуларни аниқлашда физиогномия ва френологияга, жамият томонидан тан олинган псевдо-илмий соҳаларга таянади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг