Қорақўрғонда сел оқиза олмайдиган кўприк қурилди
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ/«Халқ сўзи». Наманган вилояти Чуст туманининг қўшни Қирғиз Республикаси билан чегарадош Қорақўрғон маҳалласида 4,5 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Ҳудуддан ўтган Кўксераксой устига ҳашар йўли билан қурилган кўприкни тез-тез сел олиб кетиши жиддий муаммога айланган эди. Аҳолининг тегишли идораларга мурожаати билан масала яқинда ечимини топди — кўприк янгиланди. Янгиланибгина қолмай, ҳар қандай селга бардош бера оладиган қилиб бутунлай қайта қурилди.
Замонавий кўприкнинг узунлиги 42, эни 7 метрга тенг, икки ёнида пиёдалар йўлакчаси ҳам бор. Пудратчи ташкилот – «Cone stru projek invest» масъулияти чекланган жамияти қурувчилари объектни роппа-роса 70 кунда битказиб берди. Уни барпо этиш учун давлат бюджетидан 1 миллиард 900 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

— Йўл, кўприк қуриш халқимизда энг савоб ва эзгу ишлардан ҳисобланади, — дейди “Қорақўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мелиқўзи Тўхтаев. — Мустаҳкам кўприк нафақат бизнинг маҳалламиз, балки ён-атрофдаги Қальа, Беруний, Ватанпарвар аҳоли пунктлари аҳлининг мушкулини ҳам осон қилди.
Маҳалла раисининг айтганича бор. Кенг ва равон кўприкдан қатнаётганлар борки, уни бунёд этганларга миннатдорлик билдирмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг