Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси нашрдан чиқди
Юртимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг ҳуқуқий асоси, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишнинг кафолати бўлган Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси 1993 йили 9 апрель куни қабул қилинган. Бугун кунга қадар унга бир неча марта ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, такомиллаштирилиб келинмоқда.
Жумладан, 2021 йил 12 февраль куни ўтказилган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ўн бешинчи сессиясида “Қорақалпоғистон Республикасининг Конституциясига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикасининг Қонуни қабул қилиниб, мазкур қонун асосида Конституцияга бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган эди.
Масалан, Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 2-моддасидаги, 15-модданинг иккинчи бўлимидаги ҳамда 36-моддаси матнидаги «одамлар» деган сўз «шахслар» деган сўз билан алмаштирилди. 70-модданинг 11-банди, шунингдек, 103 ва 104-моддалар олиб ташланди.
Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати билан “Qaraqalpaqstan” нашриёти томонидан чоп этилган Қорақалпоғистон Республикасининг Конституциясида шу сингари ўзгартишр ва қўшимчалар акс эттирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг