Қорақалпоғистон пахта топшириш режасини бажарди
Қорақалпоғистон Республикаси пахтакорлари 2025 йил ҳосили учун давлатга пахта топшириш бўйича белгиланган режани тўлиқ бажариб, юқори натижага эришди.
Республика бўйича 315 минг 200 тонна пахта топшириш режалаштирилган эди. Жонбозлик кўрсатган пахтакорлар ушбу кўрсаткични 315 минг 345 тонна қилиб бажарди.
Бу ютуқ Қорақалпоғистон Республикаси фермерлари, деҳқонлари, кластер корхоналари жамоалари, сувчилар, механизаторлар ҳамда барча қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси ходимларининг меҳнати самарасидир.
Ҳар қандай об-ҳаво шароитида пахта далаларида сидқидилдан меҳнат қилган пахтакорлар ва соҳа ходимлари улкан натижага муносиб ҳисса қўшди.
Албатта, тўпланган хирмон юртимиз иқтисодиётини мустаҳкамлашга, саноатни янада ривожлантиришга ва янги қувватларни ишга туширишга хизмат қилади.
Ғайрат ОТАЖОНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг