Қоракўлда 20 нафар абитуриент заҳарланди

12:42 12 Январь 2026 Жамият
466 0

Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги ўқув марказида таҳсил олаётган 20 нафар абитуриент саломатлиги ёмонлашгани юзасидан Тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилган. Бу ҳақда Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳолат кеча, 11 январь куни юз берган. Шундан сўнг беморлар зудлик билан туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган.

Вилоят ҳокимининг тезкор топшириғига кўра, соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Элёр Олтиев иштирокида тузилган ишчи гуруҳ ҳодиса жойига етиб борган. Барча беморлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли стандартлари асосида лаборатор ва инструментал текширувлардан ўтказилган.

Кўрилган тиббий чора-тадбирлар натижасида барча, 20 нафар беморнинг аҳволи яхшиланган ва улар амбулатор даволаниш учун уйига жавоб берилган. Билдирилишича, ҳар бир беморга ҳудудий оилавий шифокор ва патронаж ҳамшираси бириктирилган бўлиб, айни пайтда барчасининг аҳволи қониқарли, шикоятлари мавжуд эмас.

Шунингдек, беморлардан тегишли қон намуналари олиниб, белгиланган тартибда экспертизага юборилган. Экспертиза натижалари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер