Қор (фотогалерея)
Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи".
Қор ёғмоқда...
Қор ёғарди ўша куни ҳам.
Ғалвиридан фақат қувонч эларди фалак.
Қор капалак ўпар эди, чеҳрангдан,
Оппоқ нурли парчалардек соф эдинг юрак.
Худди юлдуз томчисидек қорларга боқиб,
Бахтимиз ҳам шундай тиниқ, оқмикан дердим.
Қор рақсига кетганингда қўшилиб, оқиб,
Шамоллайсан, деб ўзимча ғамингни ердим.
Бу кун сенинг бахтинг учун қайғурмоқда ким?
Кимлар билан боқмоқдасан оппоқ “қуш“ларга?
Ё беғубор шўхликлар-у эркаликларинг,
Айландими ёшликдаги ширин тушларга?
Қор ёғмоқда...
Бўянмоқда ҳар ён оқ рангга,
Тарновдаги сумалак ҳам кийган оқ чопон.
Сенга қандай: мен борлиқни оқ кафандаги —
Севгимизга қиёслагим келмоқда бу он.








Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг