Қўқонда янги мактаб фойдаланишга топширилди
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Қўқон шаҳрида давлат дастури доирасида янгидан барпо этилган 44-умумий ўрта таълим мактаби фойдаланишга топширилди.
Таълим муассасаси қурилиши учун давлат бюджетидан 7.5 миллиард сўм маблағ сарфланиб, 420 ўринли ўқув биноси, ошхона, спорт ва фаоллар заллари бунёд этилди.
— Билим даргоҳида аниқ фанлар, хорижий тиллар, касб-ҳунар ўргатиш ва спорт машғулотлари учун барча шароитлар муҳайё этилди, — дейди Қўқон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Иродахон Мирзаева. — Бу мамлакатимизда баркамол авлод орзуси ижобати йўлида олиб борилаётган изчил саъй-ҳаракатларнинг амалдаги яна бир намунасидир.
Тадбирда Қўқон шаҳар сектор раҳбарлари, устозлар ҳамда ўқувчилар иштирокида “Яшил макон“ умуммиллий лойиҳаси доирасида мактаб ҳудудига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг