Қўқонда бир гуруҳ шахслар кўп йиллик чинорни арралаб, қочиб кетди

18:46 14 Февраль 2025 Жамият
250 0

Фото: Фарғона вилоят Экология бошқармаси

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида соғлом чинор дарахти ҳеч қандай асоссиз кесилгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Экология бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, шу куннинг ўзида Фарғона вилоят прокуратураси, вилоят Экология бошқармаси Қўқон шаҳар бўлими ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Қўқон шаҳар «Зилол» МФЙ А.Хўқандий мавзеси 53-кўп қаватли уйлар жойлашган ҳудудда ўрганиш назорат ишларини олиб борган.

Ўрганишда ҳақиқатдан ҳам ҳудудда номаълум шахслар томонидан ҳеч қандай рухсатномасиз кўп йиллик чинор дарахтини тагидан ярим қисмига қадар арралаб кетилган ҳолати аниқланган. Ҳолат юзасидан тегишли ташкилот ходимлари иштирокида тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб, далолатнома тузилган ҳамда 117 млн сўм ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланган.

Қўшимча қилинишича, ҳолатга асосан тўпланган ҳужжатлар Қўқон шаҳар прокуратурасига тақдим этилиб, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар ўрганиш ишлари давом этмоқда. Ўрганиш ишлари якунлангандан сўнг, бу ҳақда яна қўшимча маълумот берилишини билдирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?