Қўқонда 116 миллион сўмлик газ ўғирлаган дўкон аниқланди
Қўқон шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.
Унда айтилишича, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида филиал комплаенс назорат тузилмалари ва ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилган.
Аниқланишича, Қўқон шаҳрининг А. Навоий кўчасида жойлашган «Р. Р.» номли дўконда хатлов ўтказилганда, бино тегишли лойиҳа-техник ҳужжатларсиз яширин равишда табиий газ тармоғига улангани фош қилинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, 116 миллион 640 минг сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган. Шунингдек, барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг