Қўқон шаҳрида “Mendeleev Kids and Junuiors” лойиҳасини амалга оширишга киришилди

Ботир МАДИЁРОВ/“Халқ сўзи”. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида баркамол авлод орзуси йўлида бир қатор ташаббуслар илгари сурилган эди.
Эзгу ташаббус доирасида янгича қиёфага эга бўлган Қўқон шаҳридаги 19-умумий ўрта таълим мактаби “Ўзкимёсаноат” АЖ шафелигига олинди ҳамда билим даргоҳида Менделеев номидаги Россия кимё технологиялари университети Тошкент филиали томонидан янги лойиҳани амалга оширишга киришилди.
Шу мақсадда куни кеча университет раҳбарияти ва Қўқон шаҳар ҳокимлиги ўртасида меморандум имзоланиб, мактабда “Mendeleev kids and juniors” лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Янги лойиҳа 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган ёшларни кимё фанига қизиқтириш, ушбу фан бўйича салоҳиятларини намоён этиш ва олий таълим муасссасаларига муносиб абитуриентлар тайёрлашга қаратилган.
— Бугунги кунда юртимизда аниқ фанлар, хусусан, кимё соҳаси мутахассисларига катта эҳтиёж борлиги инобатга олиниб, мамлакатимиз миқёсида мактаб ўқувчилари билан профессионал даражада ишлашни назарда тутувчи махсус лойиҳа ишлаб чиқилган, — дейди университетнинг Тошкент филиали халқаро алоқалар бўлими мутахассиси Шоҳрух Маҳмудов. — Тақдимотда университет профессор-ўқитувчилари мавжуд таълим йўналишлари бўйича маҳорат дарслари ҳам ўтказишди.
Айтиш жоиз, мактабга кимё фанини ўқитиш учун юқори малакали хорижий мутахассислар жалб этилиб, таянч таълим муассасасига айлантирилади. Шунингдек, мактаб ўқувчиларига Россия кимё технологиялари университети Тошкент филиали Технопаркида лаборатория машғулотларида қатнашиш учун барча шароитлар яратиб берилади. Мактаб битирувчилари Жанубий Корея каби хорижий мамлакатлардаги кимё технологияларига ихтисослашган ОТМларга имтиёзли равишда ўқишга жўнатилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг