Қон қуюқлашишига нималар сабаб бўлади?

22:00 09 Октябр 2020 Жамият
9609 0

Ушбу саволга шифокор-валеолог Бахтинисо Азимбоева қуйидагича жавоб берди:

— Қон қуюқлашишига асосий сабаб коронавирус инфекцияси эмас. Камҳаракатлилик, нотўғри овқатланиш асосий омилдир.

Инсон бир кунда ўртача 30 мл. сув (ҳар 1 кг учун ) истеъмол қилиши керак. Қайнатилмаган, минералларга бой, ишқорий муҳитга эга бўлган, сирт таранглиги юпқа бўлган сувгина қонни ишқорий муҳитга айлантириб беролади.

Ишқорий муҳитга эга бўлмаган қоннинг кислота муҳити ошиб кетади ва натижада, қон қуюқлашади.

Сув ўрнига бошқа турдаги суюқликлар ичилса, танадаги кислота муҳити оширилгани учун қонда эритроцитлар зарядлари (+) ошиб кетади ва уларнинг бир-бирига ёпишқоқлиги ортади.

Жигарда қон қуюқлашиб кетиши олдини оладиган факторлар бор. Жигар яхши ишламаса, қон қуюқлашади.

Ёғли овқатларни кўп истеъмол қиламиз. Овқат таркибидаги ёғ танага киргач, парчаланмаса, қонга ўтиб кетади ва липидлар етишмовчилигига олиб келади, эритроцитларнинг қобиғидаги мембраналар ёпишқоқлигини кучайтириб юборади. Бу ҳам қонни қуюқлаштиради.

Айни вақтда кўпчилик қони қуюқлашганидан шикоят қиляпти. Юқорида келтирилган омилларни бартараф этиш керак ва шундан кейингина организм ўзи қонни нормаллаштиради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер