Қўмита мажлисида муҳим масалалар муҳокама қилинди
Фото: Ҳасан Пайдоев/"Халқ сўзи"
Бугун Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Сенат аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Мажлисда Сенатнинг йигирма бешинчи ялпи мажлисида кўриб чиқиладиган масалалар дастлабки тарзда муҳокама этилди. Жумладан, 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2022 йил I чорагидаги ижроси якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи атрофлича кўриб чиқилди.
Шунингдек, Олий Мажлис Сенатининг 2021 йил 28 майдаги “2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини тасдиқлаш ҳақида”ги СҚ-297-сонли қарори ижроси тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилди.
Таъкидланганидек, 2021 йилда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўқув марказларида 18,9 минг фуқаро, шундан 13,3 минг (70,3 фоиз) хотин-қиз меҳнат бозорида талаб юқори бўлган 40 дан ортиқ касб-ҳунарга ўқитилди.
Иштирокчилар томонидан ўрта ва ўрта махсус маълумотга эга фуқаролар учун меҳнат бозорида муносиб иш ўринларининг ҳамда кафолатланган меҳнат шароитларининг яратилишини қўллаб-қувватлаш борасида ҳам қатор ижобий ишлар амалга оширилгани таъкидланди.
Бундан ташқари, енгил саноат ва чарм саноати корхоналарида хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама қилинди.
Қайд этилганидек, бугунги кунда тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишида 7,5 мингга яқин корхоналарда 360 мингдан зиёд ишчиларнинг 70 фоизидан ортиғини хотин-қизлар ташкил этмоқда. 258 та енгил саноат корхонасининг ҳар бирида 100 нафардан ортиқ хотин-қизлар ишламоқда.
Иш жойларида меҳнат шароитларини назорат қилиш, касб касалликлари юзага келишининг олдини олиш, меҳнат муносабатлари билан боғлиқ масалаларда иш берувчиларнинг масъулиятини оширишни талаб даражасида ташкил этиш муҳимлигига алоҳида урғу берилди.
Мажлисда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада ривожлантиришга қаратилган Ҳаракатлар режасида белгиланган вазифалар юзасидан вазирлик ва идораларнинг ахбороти ҳам эшитилди.
Кўриб чиқилган масалалар юзасидан Қўмитанинг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
- Президент пойтахтда транспорт тизимини янгилашга доир муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг