Қизил китобга киритилган қушларнинг ноқонуний савдоси тўхтатилди

07:20 31 Май 2023 Жамият
558 0

Табиат ресурслари вазирлигининг экологик назорат инспекцияси ва туман бўлими ходимлари томонидан навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.

Рейд давомида фуқаро А. Т. Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган 2 дона лайлак ва 2 та лочин қуши болаларини ноқонуний сотмоқчи бўлгани аниқланди.

Ноқонуний олиб келинган қуш болалари ёш ва қаровга муҳтож бўлганлиги, табиатда яшаб кета олмаслиги сабабли Тошкент ҳайвонот боғига реабилитация учун белгиланган тартибда топширилди.

Таъкидлаш жоизки, бу каби ҳолатларда МЖтКнинг 92-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилади. Бундай ҳуқуқбузарлик базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари — 3 300 000 сўм жаримага сабаб бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер