Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази негизида Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ташкил этилади
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Марказ ахборот хизмати раҳбари Анвар Ҳақбердиев маълум қилди.
Миллий марказ тизимида 12 та илмий-тадқиқот институтлари мавжуд бўлиб, улар томонидан 2023 йилда Давлат илмий дастурлари доирасида қиймати 42,3 млрд сўмлик 81 та лойиҳа амалга оширилди.
Лойиҳалар доирасида 2023 йилда 14 та ўрта толали ғўза навлари тизмалари яратилиб, Давлат нав синовига тавсия этилди.
Олимларимиз томонидан яратилган дон ва дуккакли экинларнинг 6 та янги нави истиқболли деб топилди.
Сабзавот йўналишига тўхталадиган бўлсак, 12 та янги нав яратилиб, 6 та нав Давлат реестрига киритилди. Шунингдек, Ўзбекистон—Венгрия картошка илмий маркази билан ҳамкорликда танлаб олинган Венгрия селекциясига мансуб 5 та картошка нави давлат реестрига киритилди.
Шоличилик тармоғида ҳам самарали илмий-тадқиқотлар олиб борилди. Натижасига кўра 2 та янги шоли нави районлаштирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг