Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппаратида ўзгариш бўлади, вазир ўринбосарлари сони яна ошади

00:21 25 Февраль 2021 Ҳужжатлар
2490 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилишда давлат назоратини янада мустаҳкамлаш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилмасида:

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг аграр соҳани рақамлаштириш масалалари бўйича ўринбосари ва унга бўйсунувчи марказий аппаратдаги 16 та штат бирликларини қисқартириш ҳисобига:

аграр соҳани жадал рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларига замонавий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш масалаларига масъул бўлган вазир ўринбосари лавозими киритилади;

Аграр соҳада рақамли технологияларни ривожлантириш бошқармаси ва Геоахборот технологияларини ривожлантириш бошқармаси ташкил қилинади;

Бунда, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Агросаноатни рақамлаштириш маркази” давлат муассасаси фаолиятини мувофиқлаштириш аграр соҳани жадал рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларига замонавий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш масалаларига масъул бўлган вазир ўринбосарига юклатилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер