Қирғизистондан йилига 6 миллион тонна кўмир етказиб берилади
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона вилояти ҳокимлигида Хитойнинг «Shanxi Coal Investment Group» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Қувасой шаҳрида Хитой инвестицияси ҳисобига Қирғизистондан лентали конвейер тизими орқали йилига 6 миллион тонна сифатли ва арзон қирғиз кўмири етказиб бериш лойиҳасини амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.
Дастлабки қиймати 60 миллион доллардан зиёд бўлиши кутилаётган лойиҳада Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида ҳар икки томонда иккитадан йирик кўмир сақлаш омбори ташкил этилади. Бу омборлар узунлиги 1,5 км лентали конвейер тизими билан боғланади. Натижада, ҳар йили вилоятга қардош мамлакатдан 6 миллион тонна сифатли ва арзон қирғиз кўмири етказиб берилади.
— Ўтган йилги мавсумда аҳоли, ижтимоий соҳалар ҳамда тадбиркорлик субъектлари эҳтиёжи учун 11 миллион тонна кўмир олиб келинганди, — деди Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров. — Бу лойиҳада кўзда тутилаётган қувват нафақат вилоят, балки мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари талабини қондириш учун қўшимча шароит яратади.
Айтиш жоиз, ўтган йили мазкур компания «Киргизкомур» давлат корхонаси билан келишувга кўра, мамлакатдаги иккита кондан кўмир қазиб олиш ҳуқуқини қўлга киритган.
Учрашувда лойиҳани амалга ошириш бўйича техник талаблардан келиб чиқиб, чегара ва божхона хизмати ҳамда экология соҳаси мутасаддилари билан ўзаро ҳамкорликда ишлаш муҳимлиги таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг