Қирғизистонда ўлим жазосини қайта жорий этиш масаласи референдумга қўйилиши мумкин
Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакатда ўлим жазосини қайта жорий этиш масаласи овозга қўйилиши мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари «Кабар» агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Президентнинг сўзларига кўра, конституцияга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси аввал жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилади. Кейин эса Конституциявий суд ўз хулосасини беради. Шундан сўнг қонун лойиҳасини референдумга чиқариш эҳтимоли бор.
«Бу масала халқ овозига қўйилиши мумкин. Агар кўпчилик қўллаб-қувватласа, кейин Жогорку Кенеш халқаро шартномалардан чиқиш ва амалдаги кодекс ҳамда қонунларга ўзгартишлар киритиш бўйича қонунларни қабул қилиши керак бўлади», — деди Жапаров.
Эслатиб ўтамиз, Садир Жапаров яқинда мамлакатда 17 ёшли қизга нисбатан содир этилган резонансли қотилликдан сўнг айрим оғир жиноятлар учун ўлим жазосини қайтариш таклифини билдирган эди.
Президентнинг матбуот котиби Аскат Алагозов маълум қилишича, давлат раҳбари Администрациясининг ҳуқуқий таъминлаш бошқармаси раҳбари Мурат Укушевга болалар, қизлар ва аёлларга қарши жиноятлар учун жазони кескин кучайтиришга қаратилган қонунчилик ўзгаришларини тайёрлашни топширган.
Хусусан, болаларга нисбатан зўрлаш, шунингдек, аёлни зўрлаб ўлдириш каби жиноятлар учун ўлим жазосини назарда тутадиган нормалар киритилиши таклиф этилган.
Маълумот учун, Қирғизистонда ўлим жазосига икки йиллик мораторий илк бор 1998 йилда жорий этилган ва кейинчалик бир неча бор узайтирилган. 2007 йилда эса мамлакат конституциясига ўлим жазосини қўллашни бутунлай бекор қилган ўзгартишлар киритилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг