Қирғизистонда кафелар ва ресторанларда хизмат ҳақи бекор қилинади
Келаси йилдан бошлаб Қирғизистондаги умумий овқатланиш масканларига хизмат ҳақи ундириш тақиқланади, деб хабар бермоқда Интерфакс.
Ҳукумат қарорига кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб кафелар ва ресторанлар мижозлардан таомларни олиб келиш, дастурхон тузаш ёки бошқа хизматлар учун алоҳида ҳақ ололмайди. Барча хизматлар буюртма расмийлаштирилишидан олдин меню ёки прайсда кўрсатилган нархга киритилиши шарт.
Янги тартибга кўра, мижоз тўлаши керак бўлган якуний сумма менюда кўрсатилган нархдан фарқ қилмаслиги лозим. Умумий овқатланиш корхоналарига меню, прайс-лист, кассавий ва дастурий тизимларини ушбу талабга мослаштириш, шунингдек, хизмат учун олинадиган ҳар қандай фоизни бекор қилиш тавсия этилган.
Маълумки, ҳозирда Қирғизистондаги кўплаб кафелар ва ресторанларда буюртма суммасининг 5–15 фоизи миқдорида хизмат ҳақи олинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг