Қирғизистон собиқ президентининг ўғли оммавий тартибсизликлар тайёрлашда айбланиб ҳибсга олинди
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг ўғли Қадйрбек Атамбаев, шунингдек бир гуруҳ сиёсатчилар мамлакатда оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўрганликда гумонланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, Қадйрбек Атамбаев, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Давлат қўриқлаш хизмати собиқ раҳбари Дамир Мусакеев, Социал-демократлар партияси етакчиси Темирлан Султанбеков, парламентнинг собиқ депутатлари Шайлобек Атазов ва Кубанйчбек Қодировлар қўлга олинган:
Маълум қилинишича, ушбу шахслар мамлакат бўйлаб, айниқса сайлов натижалари эълон қилингандан кейин жанубдан бошлаб Бишкек ва бошқа вилоятларга ёйиладиган норозилик митинглари сериясини режалаштирган. Улар «оммавий норозилик кайфияти»ни яратиш, анти-конституцион чақириқлар қилиш, ҳатто маъмурий биноларни, телеканалларни, куч тузилмалари объектларини, қурол-яроғ ва жазони ижро этиш тизими муассасаларини эгаллаш имкониятларини кўриб чиққан.
Таъкидланишича, гуруҳ аниқ иерархия ва роллар тақсимотига эга бўлган: «мувофиқлаштирувчи гуруҳлар» сиёсий талабларни илгари суриши, «криминал тузилмалар» эса куч билан таъминлашни амалга ошириши керак эди. Айрим иштирокчилар ҳатто келажакдаги лавозимларни олдиндан ўзаро бўлиб олишган.
Ўтказилган тинтувлар вақтида қурол-яроғ, ўқ-дорилар, гранаталар, алоқа воситалари, тартибсизликларни молиялаштиришга оид ҳужжатлар, ҳаракат режалар, наркотик моддалар ҳамда 150 минг доллар миқдоридаги нақд пуллар аниқланиб, мусодара қилинган. Занжирга илинувчилар қамоққа олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг