Қимор хизматларини реклама қилгани учун икки блогер жавобгарликка тортилди
Ўзбекистон Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси қимор хизматларини реклама қилган икки блогерга нисбатан чоралар кўрди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган текширувлар давомида юз минглаб обуначиларга эга айрим блогерлар ўз саҳифаларида «Мелбет» букмекерлик хизматларини реклама қилгани аниқланган.
Хусусан, А.Х. (amirxon_uzbek) ва Д.И. (donik_krash) исмли блогерларнинг видеороликларида ушбу букмекерлик компанияси фаолияти тарғиб қилинган.
Улар белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилди, тегишли ҳужжатлар судга юборилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида“ги Қонунига кўра, мамлакат ҳудудида қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни реклама қилиш тақиқланади. Бундай фаолиятни реклама қилиш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади, — дея таъкидлади қўмита вакиллари.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг