Қатар Биньямин Нетаньяҳуни Доҳага ҳужум учун жавобгарликка тортишни талаб қилди
Фото: Reuters
Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Оли Тани Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳуни Доҳага қилинган ҳаво ҳужуми учун жавобгарликка тортиш зарурлигини билдирди. У бу ҳақда CNNга берган интервьюсида айтиб ўтди.
Аль Танига кўра, Халқаро жиноят суди аввалроқ Нетаньяҳунинг қўлга олиниши учун ордер чиқарган.
«У жавобгарликка тортилиши керак. Чунки у — қидирилаётган шахс», — деди Қатар ҳукумати раҳбари.
Унинг таъкидлашича, Нетаньяҳу нафақат Қатарга, балки «барча бошқа давлатларга ҳам таҳдид солмоқда».
«Ҳеч бир мамлакат унинг халқига таҳдид қилмаяпти. У нега ўзини тинчликпарвар деб атаб, аксини қиляпти? Жаҳон ҳақиқатдан ҳам бунга ишонади деб ўйлайсизми? Менимча, минтақада жуда хавфли вазият юзага келган», — деди у.
Аль Тани Исроил ҳаво кучларининг Доҳага зарбаларини «хавфли прецедент» деб баҳолади ва бу ҳолатни Форс кўрфази Араб ҳамкорлик кенгашига аъзо ҳеч қайси мамлакат қабул қилмаслигини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг