Қашқадарёда «Жиҳодчилар»нинг 8 нафар аъзоси 6 йилдан 10 йил 6 ойгача озодликдан маҳрум этилди (+видео)
Қашқадарёда «Жиҳодчилар» экстремистик оқимининг 8 нафар аъзоси 6 йилдан 10 йил 6 ойгача озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилояти бошқармаси ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижаларида маълум қилинди.
Маълумотларга кўра, жиноий гуруҳ Қарши туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган, аввал ҳам бир неча бор Жиноят кодексининг турли моддалари бўйича судланган ва ўта хавфли рецидивист ҳисобланган фуқаро томонидан ташкил этилган. У Қарши шаҳри ҳамда Қарши туманида яшовчи, 1964–1986 йиллар оралиғида туғилган яна 7 нафар фуқарони ўз сафига жалб қилган ва улар билан биргаликда яширин диний жамоат тузган.
Тергов жараёнида маълум бўлишича, гуруҳ аъзолари ўз хонадонларида йиғилишлар ўтказиб, «ҳалифалик давлати»ни барпо этиш ғояларини муҳокама қилишган. Шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали халқаро террористик ташкилотларнинг ғоявий материалларини – жиҳод, ҳижрат ва ҳалифалик мавзуларидаги аудио ва видеоларни бир-бирларига тарқатган.
Таъкидлаш жоизки, ушбу гуруҳ аъзоларидан 4 нафари илгари ҳам жиноят содир этиб, жазо муддатини ўтаб чиққан бўлса-да, ўз қилмишларидан хулоса чиқармаган. Улар экстремистик фаолиятни қайтадан давом эттирганлар.
Жиноят ишлари бўйича Қарши туман суди томонидан мазкур шахслар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддаси (Конституцион тузумга тажовуз), 244¹-моддаси (Экстремистик материаллар тайёрлаш ва тарқатиш), 244²-моддаси (Ноқонуний диний ташкилотларда иштирок этиш) бўйича айбли деб топилди. Суд ҳукмига кўра, уларга 6 йилдан 10 йил 6 ойгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ўзбекистонда наркожиноятлар сони 5 йилда 103 фоизга ошди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг