Қашқадарёда молхонасига каннабис эккан шахс ушланди

Фото: Қашқадарё ИИБ
Қашқадарёда вилоят ИИБ ва Косон тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирда оғу шайдосининг кирдикорлари фош этилди, деб хабар бермоқда вилоят Ички ишлар бошқармаси.
Маълум қилинишича, туманнинг Сарипул маҳалласида яшовчи А.Ж. молхонасида тоғорага 22 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келгани аниқланган.
«Нам ҳолдаги каннабис ўсимлигининг оғирлиги 35,7 грамм чиқди», деб ёзади ИББ ахборот хизмати.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Косон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг