Қашқадарёда ФВБ бошлиғи пора билан ушланди

10:04 15 Август 2025 Жамият
277 0

Фото: ДХХ

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи коррупцион ҳолат устида ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Шаҳрисабз тумани ФВБ бошлиғи 2 нафар фуқарони жорий йилнинг июль ойида Шаҳрисабз ва Чироқчи туманлари Фавқулодда вазиятлар бўлимларини касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисмларига ҳайдовчи вазифасига ишга қабул қилинганидан фойдаланиб, гўёки уларнинг ишга қабул қилинишида кўмаклашганини рўкач қилиб, 6 минг АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс Шаҳрисабз туман ФВБ маъмурий биносида сўралган пул маблағидан 3,5 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер