Қашқадарёда “Энг намунали хотин-қизлар фаоли” аниқланди
Қарши шаҳрида “Энг намунали хотин-қизлар фаоли” республика танловининг Қашқадарё вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг шаҳар, туман босқичларида ғолиб бўлган 16 нафар иштирокчи бу гал вилоят босқичи ғолиблиги учун ўзаро куч синашди.
— Танловда маҳалладаги хотин-қизлар муаммоларини тизимли ҳал этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ажримлар ва аёллар ўртасидаги жиноятчиликни камайтириш ва шу каби умумий 9 та йўналишда олиб бораётган ишларимизни тақдим этдик, — дейди Ғузор туманидаги “Даштобод” маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Дилбар Назарова. — Шу аснода бир-биримизнинг олиб бораётган ишларимиз билан танишдик, ўзаро фикр, тажриба алмашдик.

Иштирокчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. Якуний натижаларга кўра, Миришкор туманидаги “Вори” маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Сония Умарова 1-ўринни қўлга киритиб, танловнинг республика босқичига йўлланма олди.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг