Қашқадарёда «Энг китобхон мактаб» лойиҳасига старт берилди
Кеча эрта тонгдан «Китоблар карвони» Қарши тумани мактаблари бўйлаб йўлга чиқди. «Энг китобхон мактаб» лойиҳа доирасида мактабларга фақат маърифат улашиш, маънавиятини юксалтириш, жаҳон ва ўзбек адабиётининг дурдона асарларини етказиб бериш билангина чекланиб қолмасдан ёш китобхонларга ажойиб совғалар ҳам ҳадя этилади.

— Бу лойиҳани амалга оширишдан кўзланган мақсад ёшларни бўш вақтини мазмунли, самарали ўтказиши ва китобга бўлган меҳрини оширишга қаратилган, — дейди «Китоб маркази» — «Китоб дунёси» тармоқ савдо марказлари муассиси Шуҳратжон Охунжонов. – Кўпроқ биз энг чекка туман ва қишлоқларда китоб савдоси ярмаркалари ҳамда ижодий учрашувлар ўтказишни мўлжаллаяпмиз. Мақсадимиз — бирорта ёш йигит-қиз ёки аҳоли вакили бу акциядан бебаҳра қолмаслигига қаратилган.
Фахриддин Бозоров,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг