Қашқадарё вилоят қатағон қурбонлари хотираси музейида илмий-тадқиқот маркази очилди

17:03 20 Октябр 2021 Жамият
961 0

Фото: Фахриддин Бозоров / Халқ сўзи

Қарши давлат университети тарихчи олимлари ташаббуси билан ташкил этилган ушбу марказда магистрлар учун диссертация мавзуларини музей бўлимлари билан боғлиқ ҳолда танлаш, илмий фаолиятларини шу ернинг ўзида олиб бориш, шунингдек, тадқиқотчилар ва ёш олимлар учун илмий семинарлар ўтказиш имкониятлари яратилди.

-Илмий тадқиқот марказида ташкил этилаётган дарсларда талабалар қатағон даврига оид ҳужжатли фильмлар ва музейда мавжуд экспонатлар орқали билим ва тасаввурларини бойитмоқда, - дейди Қашқадарё вилояти қатағон қурбонлари хотираси музейи директори Дилнавоз Раҳматова.

Вилоят қатағон қурбонлари хотираси музейида Қарши давлат университетининг “Ижтимоий фанлар” факультетида ташкил этилган илмий кенгаш ўз фаолиятини бошлади. Бу ерда илмий ҳимоялар ва илмий семинарлар ўтказиш ҳам кўзда тутилган. Музей таркибида “Янги Ренессанс сари” ёшлар клуби ва кутубхона очилган.

Фахриддин Бозоров, “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?