Қаршидаги колонияда 19 ёшли маҳкум ўз жонига қасд қилгани ростми? — ҳолат бўйича маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёдаги қамоқхонада 19 ёшли йигит ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан Қарши махсус прокурори ходимларга нисбатан иш қўзғатганлиги ва тергов ҳаракатлари бошланганлиги ҳақида хабарлар тарқалган. Бош прокуратура матбуот хизмати ушбу ҳолат бўйича маълумот берди.
Аниқланишича, Қарши шаҳридаги манзил-колониясида жазо ўтаётган маҳкум Д.Ж. муассасада жойлашган озиқ-овқат дўконидан чиқиб, чўнтагида бўлган соқол олиш учун мўлжалланган олмос бўлаги (лезвие) билан қорнини ва қўлларини 3-4 маротаба тилган.
Ҳолат юзасидан тайинланган суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, маҳкумда енгил тан жароҳатлари аниқланган.
Қарши махсус прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шунингдек, Қарши махсус прокурори колония ходимларига нисбатан иш қўзғатганлиги ва тергов ҳаракатлари бошланганлиги ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг