Қаршида 585 қути ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосининг олди олинди

21:21 15 Апрель 2025 Жамият
191 0

Иллюстратив фото

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳарида 105 миллион сўмлик ноқонуний тамаки маҳсулотларининг савдога чиқарилиши олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Т. «Epica» русумли автомашинасида фуқаро Р.К.нинг тегишли хорижда ишлаб чиқарилган, акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш мақсадида олиб кетаётган вақтида ушланиб, автомашина юкхонасидан умумий баҳоси 105 миллион сўмлик 585 қути тамаки маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?