Қарийб 40 минг нафар хорижликлар ўқиш учун Ўзбекистонни танлади
2025 йилда жами 39,7 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга келган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Ўқиш мақсадида Ўзбекистонга келган хорижликлар сони бўйича Ҳиндистон етакчилик қилмоқда. Ушбу мамлакатдан 17 241 нафар ёшлар таълим олиш учун Ўзбекистонни танлаган.
Ундан кейинги ўринларда 9 349 нафар талаба билан Туркманистон иккинчи, 2 904 нафар ёшлар билан Тожикистон учинчи поғонада қайд этилган.
Бундан ташқари, Покистондан 1 779 нафар, Хитойдан 1 428 нафар, Жанубий Кореядан 917 нафар, Қирғиз Республикасидан 912 нафар, Мисрдан 893 нафар, Филиппиндан 745 нафар, АҚШдан 482 нафар ҳамда бошқа давлатлардан 3 011 нафар талаба ёшлар таълим олиш мақсадида Ўзбекистонга келган.
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 58,2 фоизга ошган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг