Қалин туман Наманган аэропорти фаолиятини чеклаб қўйди
Наманган халқаро аэропортида қалин туман туфайли кўринишнинг пасайиб кетиши (50 м) рейсларни қабул қилиш ва жўнатишини чеклаб қўйди. Шу сабабли, иккита рейс муқобил аэродромларга жўнатилди.
Хусусан, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли «Узбекистан Аирwайс» авиакомпаниясининг Уфа-Наманган йўналиши бўйича ҲЙ9958 рейси маҳаллий вақт билан соат 07:15 да Тошкент аэропортига қўнди. Шунингдек, Jazeera Airways авиакомпаниясининг J9645 рейси (Қувайт — Наманган) ҳам пойтахт аэропортига йўналтирилди.
Кўринишнинг пастлиги Red Wings WЗ1127 (Екатеринбург-Наманган) рейси кутиш зонасига юборилишига сабаб бўлди. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 07:30 да белгиланган аэропортга қўниши керак эди.
«Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг HY9825 (Наманган-Сочи) ва HY9823 (Наманган-Уфа), шунингдек, Flydubai FЗ781 (Дубай-Наманган) рейслари Наманган халқаро аэропортида об-ҳаво яхшилангунига қадар кечиктирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шарқда ҳаммаси тинч эмас: Хитой ва АҚШ Тинч океанида фаоллашгани айтилмоқда
- Ватан ва виждон
- Актриса Ҳалима Ибрагимова 45 ёшида вафот этди
- Алишер Усмонов янги лавозимга сайланди
- Расман Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов лавозимдан кетди. Унинг вазифасини бажарувчи ҳам тайинланган
- Сирдарёда Тўра Сулаймон уй-музейи очилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг