Қайси бозорларда байрам ярмаркалари ташкил этилади?

13:29 13 Декабрь 2024 Жамият
336 0

Пойтахт ҳокимлиги ярмаркалар орқали фуқаролар арзон нархларда маҳсулотларни харид қилишлари мумкинлигини маълум қилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда махсус арзонлаштирилган нархлардаги савдо ярмаркалари ташкил этилганини маълум қилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берган.

Байрам ярмаркалари ташкил этиладиган бозорлар рўйхати қуйида келтирилган:

Яшнобод тумани — “Авиасозлар деҳқон бозори”;

Яккасарой тумани — “Аския деҳқон бозори”;

Чилонзор тумани — “Чилонзор деҳқон бозори“;

Миробод тумани — “Миробод деҳқон бозори”;

Мирзо Улуғбек тумани — “Наврўз деҳқон бозори“;

Юнусобод тумани — “Олой деҳқон бозори”;

Сергели тумани — “Сергели деҳқон бозори”;

Учтепа тумани — “Фарҳод деҳқон бозори”;

Шайхонтоҳур тумани — “Эски Жува деҳқон бозори”;

Юнусобод тумани — “Юнусобод деҳқон бозори”;

Бектемир тумани — “Қўйлиқ деҳқон бозори”;

Олмазор тумани — “Қора қамиш деҳқон бозори”.

Бундан аввалроқ Рақобат қўмитаси байрам арафасида йирик савдо тармоқларига муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини асоссиз оширишга йўл қўймаслик юзасидан кўрсатмалар берган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер