Путиннинг Германия билан мулоқоти НАТОни норози қилди
Германия канцлери Олаф Шольцнинг Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти НАТОда кескин танқидларга сабаб бўлди. Полша Бош вазири Дональд Таск бу қўнғироқни «фақатгина телефон дипломатияси» деб атаб, уни реал ёрдам ўрнини боса олмаслигини таъкидлади. Унга кўра, Ғарбнинг ҳақиқий қўллаб-қувватлови Украинага зарур. Бу ҳақда «Newsweek» нашри хабар берди.
Қайд этиш керакки, Москва сўнгги ҳужумда Украинага 120 та ракета ва 90 та дрон юборган. Унга кўра, ҳужумда гиперсоник «Циркон» ва «Кинжал» ракеталари ҳамда Эрон ишлаб чиқарган «Шаҳед» дронлари ишлатилган. Зеленский Украина «140 дан ортиқ» ҳужум воситасини тўхтатганини маълум қилди.
Шольц Путинни урушни тўхтатишга чақириб, Россия қўшинларини Украина ҳудудидан олиб чиқишни талаб қилди. У ўзининг баёнотида Россия Украина билан «адолатли ва барқарор тинчлик» учун музокарага тайёр бўлиши кераклигини айтди. Шунга қарамасдан, бу телефон мулоқотидан сўнг, Москванинг урушга бўлган қарашида жиддий ўзгаришлар кузатилмагани маълум бўлди.
Полша ва Литва каби НАТО давлатлари телефон мулоқотини самарасиз деб баҳоламоқда. Литва ташқи ишлар вазири Габриэлюс Ландсбергис бу каби стратегияларни муваффақиятсиз деб атаб, «тинчлик фақат куч билан таъминланади» дея қўшимча қилган. Шунингдек, у бундай қўнғироқлар Россиянинг изоляциясини заифлаштириши мумкинлигини кўрсатмоқда.
Зеленский эса бу мулоқотни «Пандора қутисини очиш» деб атади. Унга кўра, бундай мулоқотлар Россия президенти учун изоляциядан чиқиш имконини беради. Украина раҳбари бу турдаги суҳбатлар фақатгина вақтни ўтказиш ва сўзларда қолиб кетиш эканини таъкидлади.
Шольцнинг сўзларига кўра, ушбу мулоқот Россиянинг уруш ҳақидаги позициясида жиддий ўзгариш киритмади. Германия канцлери урушни тўхтатиш учун Ғарб бирдамлигини давом эттириш муҳимлигини қайд этган.
Аввалроқ, Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги турнирда муваффақиятсиз иштирок этгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг