Путин ядровий синовларга тайёргарлик кўришни буюрди — BILD

09:28 06 Ноябрь 2025 Дунё
411 0

Россия Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида мудофаа вазири Андрей Белоусов ядровий синовларга зудлик билан тайёргарлик кўришни мақсадга мувофиқ деб билишини таъкидлади. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.

Нашрнинг маълум қилишича, Россия мудофаа вазири ядровий синовлар ўтказиш тўғрисидаги баёнотини АҚШнинг стратегик ҳужумкор қуролларни кўпайтираётгани билан изоҳлаган.

Шунингдек, Россия президенти Владимир Путин ташқи ишлар вазирлиги, мудофаа вазирлиги ва разведка идораларига ядровий синовларга тайёргарликни бошлаш юзасидан таклифлар тайёрлашни буюрган.

«Агар Қўшма Штатлар ёки ядровий синовларни ҳар томонлама тақиқлаш тўғрисидаги шартноманинг бошқа иштирокчи давлатлари бундай синовларни ўтказса, Россия тегишли жавоб чораларини кўриши керак бўлади», — деган Россия етакчиси.

Маълумот учун, аввалроқ. АҚШ президенти Дональд Трамп ядровий каллакни ташишга қодир ракетани синовдан ўтказганини маълум қилган эди. Ушбу ракета тахминан 6 минг 800 километрга учгани тўғрисида маълумот берилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?