Путин Россия ва Украина ўртасидаги чегарада хавфсизлик буфер зонаси ташкил этилишини эълон қилди. У нима учун керак?

13:40 23 Май 2025 Дунё
196 0

Архив фото

Россия ва Украина ўртасидаги чегарада хавфсизлик буфер зонасини яратиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин ҳукумат аъзолари билан учрашувда маълум қилди.

Президентнинг айтишича, Россия қуролли кучлари бу буйруқни аллақачон амалга оширишга киришган.

У «хавфсизлик зонасини зарур» деди ва «мамлакат қуролли кучлари ҳозирда бу муаммони ҳал қилаётганини» қўшимча қилди.

Қайд этилишича, Белгород, Брянск ва Курск вилоятларини ҳимоя қилиш учун Украина билан чегарада хавфсизлик буфер зонаси яратилади. Бу ҳудудлар Украинанинг Харьков, Суми ва Чернигов вилоятлари билан чегарадош.

Аввалроқ ҳарбий эксперт, истеъфодаги полковник Анатолий Матвийчук россиялик ҳарбий хизматчиларга Суми ва Чернигов вилоятларида буфер зона яратиш вазифаси қўйилгани ҳақида хабар берган эди. У Суми катта эҳтимол билан бу қуролсизлантирилган ҳудудга киритилишини таклиф қилди.

Путин чегарада буфер зона яратиш зарурлиги ҳақида гапирар экан «Украина қуролли кучлари ва хорижлик ёлланма аскарларнинг қўллаётган усуллари террористикдир» деди.

«Биз одамларни — ўқ узиш ва ҳарбий ҳаракатлардан жабр кўрган қишлоқ ва шаҳарлар аҳолисини, очиғини айтганда, Украина тузилмалари ва чет эл ёлланма аскарлари қўллаган ва қўллаётган террорчилик усулларидан энг кўп ташвишланаётган масалаларни муҳокама қилдик», — дейди Россия президенти.

Унинг қўшимча қилишича, душман чегара ҳудудида ўққа тутиш учун «ҳарбий аҳамиятга эга бўлмаган» нишонларни танламоқда.

Шу боис жабрланган чегара ҳудудларини имкон қадар тезроқ тиклаш бўйича комплекс дастур тайёрланади ва керакли молиявий ва моддий ресурслар билан таъминланади.

Россия Давлат Думаси Мудофаа қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Алексей Журавлев буфер зонани яратишда Украина қуролли кучлари эга бўлган ракеталарнинг учиш масофасини ҳисобга олиш кераклигини айтди.

«Агар чегараларимиз хавфсизлиги ҳақида гапирадиган бўлсак, биринчи навбатда Украинага етказиб бериладиган хорижий қуролларнинг турларини ҳисобга олишимиз керак» — дейди Журавлев.

Унинг эслатишича, «Сторм Шадов” ракеталари 500 километргача масофани босиб ўтишга қодир.

«Украина бўлиниши керак бўлган сценарий бор — агар Ғарб Киевни бундай ракеталар билан таъминлашда давом этса, бу мумкин, — дейди у.

Қўмита аъзоси Андрей Колесникнинг сўзларига кўра, Россия ва Украина чегарасидаги хавфсизлик буфер зонасининг узунлиги камида 50 километрни ташкил этиши керак. Бу зона ракеталарнинг учиш масофасига, Ғарб давлатлари Украинага етказиб берадиган узоқ масофага мўлжалланган қуролларга боғлиқ бўлади.

Ҳарбий эксперт Василий Дандикин ҳам 50 километрлик буфер зонага ишора қилди.

«Объектив равишда, менинг фикримча, дронлар уча олмаслиги ва артиллерия етиб бора олмаслиги учун камида 50 километр, тахминан», — дейди у.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?