Путин қароргоҳига дрон ҳужуми уюштирилганига ишонмайман — Трамп

11:58 05 Январь 2026 Дунё
235 0

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путиннинг қароргоҳига дрон ҳужуми уюштирилгани ҳақидаги хабарларга ишонмаслигини маълум қилди.

Трампнинг таъкидлашича, воқеа ҳақида илк бор эшитганида ушбу ҳужум ҳақида аниқ маълумотлар бўлмаган.

«Мен бу ҳужум содир бўлганига ишонмайман. Яқин атрофда қандайдир ҳодиса бўлган, аммо бу ҳолатнинг Россия президенти қароргоҳига ҳеч қандай алоқаси йўқ», — дейди Трамп журналистлар билан суҳбатда.

Шунингдек, АҚШ президенти дастлаб Путиннинг баёнотига ишонганини таъкидлаб, кейинчалик бу маълумот тасдиқланмаганини қўшимча қилган.

«Путин унинг қароргоҳига ҳужум қилинганини айтди. Биз буни текшириб кўрдик ва воқеа ҳақиқатан ҳам содир бўлганига ишонч ҳосил қилмадик», — дейди Трамп.

Аввалроқ, 31 декабрь куни Россия мудофаа вазирлиги Новгород вилоятида жойлашган президент қароргоҳига қилинган эҳтимолий ҳужум юзасидан брифинг ўтказган эди. Вазирлик маълумотларига кўра, 28-29 декабрь кунлари Украина томонидан 91 та узоқ масофали учувчисиз учиш аппарати ёрдамида Россия президенти қароргоҳига ҳужум қилишга уриниш бўлган. Далил сифатида Россия томони АҚШга дронларнинг ҳаракат йўналишлари ҳақидаги шифрланган маълумотлар ҳамда уриб туширилган учувчисиз аппаратлардан бирининг бошқарув ускунаси тақдим этганди.

Мустақил кузатувчилар далил сифатида тақдим этилган ушбу материалларнинг ишончлилигига шубҳа билан қараган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер