"Пул ишлаймиз, деб кўпчиликни хафа қилиб роса "зўр" бўляпмиз. Ҳеч бўлмаса шуларни хафа қилмайлик энди"
Иш ва бошқа масалалар юзасидан шу йилнинг март ойига қадар хориж автомобилларида Ўзбекистонга келган ҳайдовчилар карантин чекловлари сабабли Ўзбекистондан чиқиб кета олишмаяпти.
Камига мутахассисларимизнинг ўз вақтида ҳужжатларни пухта ишлаб чиқиб, Комиссия қарор қабул қилиши учун чоралар кўрмаганликлари сабабли бундай ҳайдовчилар адолатсиз равишда қўшимча тўлов қилишга мажбур қилинмоқда.
Маълумотларга кўра, божхона тартиби бўйича Ўзбекистон ҳудудида 3 ой муддатдан кўп қолиб кетган хориж автомобиллари учун двигатель ҳажмига қараб тахминан 15-20 АҚШ доллари атрофида тўлов белгиланган. Карантин сабабли Махсус комиссия қарорида хориж автомобилларига шу йилнинг 1 ноябрь санасигача муддат берилиб, Ўзбекистондан чиқиб кетиши кўрсатилган эди, бироқ бу муддат чўзилмади. Автомобиль ҳайдовчиси ўша давлат фуқароси бўлмаса чиқиб кетиш учун рухсат йўқ.
Бу ҳолатда ҳар бир хориж автомобилига ойига ўртача 500 АҚШ доллари атрофида қўшимча тўлов қилиши керак бўларкан.
Биламиз, бизда хориж автомобилларига қўйилган адолатсиз юқори бож ставкалари сабабли сифатли «иномарка» минмоқчи бўлган айримлар хориждаги яқинлари номига ҳам автомобиллар олишга мажбур бўлишади.
Демак, Махсус комиссия чегаралар очилгунча бундай автомобилларнинг Ўзбекистонда бўлиш муддатини узайтириши ёки чиқиб кетиш учун махсус коридор яратиб бериши керак бўлади.
Мутахассис ва масъуллардан вазиятни холис баҳолаб, ҳал этиш чораларини кўришларини сўраймиз! Пул ишлаймиз, деб кўпчиликни хафа қилиб роса «зўр» бўляпмиз. Ҳеч бўлмаса шуларни хафа қилмайлик энди.
Расул Кушербаев,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Миллий терма жамоанинг ЖЧдаги ўйинлари қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг