ПСЖ украиналик футболчини жамоага қўшиб олди

22:45 08 Август 2025 Спорт
266 0

Англиянинг «Борнмут» жамоаси ҳимоячиси Илья Забарний фаолиятини Франциянинг ПСЖ клубида давом эттиради. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Инсайдернинг ёзишича, ушбу трансфердан «Борнмут» клуби 65 миллион евро ишлаб олади.

Маълумотларга кўра, футболчи билан 2030 йилгача шартнома имзоланади. Унинг йиллик маоши 3-4 миллион евро атрофида бўлиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Ильяни «Борнмут» клуби 2023 йилнинг қишида «Динамо Киев» жамоасидан 22,7 миллион еврога сотиб олганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер