ПСЖ навбатдаги совринни ютиш учун йўлга чиқди
17 декабрь куни Европа чемпионлар лигаси мусобақасининг амалдаги чемпиони — Франциянинг ПСЖ клуби «Интерконтинентал кубок» мусобақасининг финал ўйинида иштирок этади.
Ушбу баҳсда Луис Энрике жамоасига Либертадорес чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби — Бразилиянинг «Фламенго» жамоаси рақиблик қилади.
ПСЖ клубининг ушбу ўйин учун қайдномаси эълон қилинди:
Дарвозабонлар: Сафонов, Шевалье, Марин;
Ҳимоячилар: Бералдо, Маркиньос, Забарний, Эрнандес, Мендеш, Пачо;
Яримҳимоячилар: Хвича, Руис, Дуэ, Витиня, Ли Кан Ин, Заир-Эмери, Нжанту, Мбайе, Невеш;
Ҳужумчилар: Рамуш, Дембеле, Маюлю, Барколя.
Маълумот учун, «Интерконтинентал кубоги» мусобақаси ўтган йилгача «Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати» номи билан ўтказиб келинган.
2025 йилдан эса «Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати» мусобақаси ўзгача форматда, янгидан ташкил этилгани боис, ҳозирда ушбу мусобақа «Интерконтинентал кубок» номи остида ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг