Психолог номофобия белгиларини санаб ўтди

10:06 21 Сентябр 2024 Дунё
386 0

Немис олимлари смартфондан воз кечиш меҳнат унумдорлиги ижобий таъсир қилишини исботлади. Ундан кунига 1 соат фойдаланиш кифоя. Психология фанлари номзоди Анастасия Петрова номофобия нима эканлигини ва кимлар хавф остида эканлигини тушунтирди.

Психолог деярли барча бу каби қарамликка дучор эканлигини қайд этмоқда. Аммо асосий хавф гуруҳига мулоқот билан боғлиқ муаммолари мавжуд шахслар ва ўзини паст баҳолаганлар киради. Чунки улар виртуал дунёга муккасидан кетган ва у ерда “ниқобда”, бошқа характер билан ўзларини намоён қилишади.

“Виртуал дунёда дўстлар, баъзи ўйинлар, севимли машғулотлар ва ҳоказоларни топишингиз мумкин. Сиз турли қитъаларда бўлган одамлар билан мулоқот қилишингиз ва улар билан умумий манфаатларни топишингиз мумкин. Ва булардан воз кечиш жуда қийин”, деб тушунтирди психолог.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?