“Прокуратура тўғрисида”ги Қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди
Президент томонидан имзоланган қонун (ЎРҚ–873-сон, 30.10.2023 й.) билан “Прокуратура тўғрисида”ги қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра:
— вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Бош прокурор томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Бош прокурор тақдимига биноан Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Прокуратура органлари ва муассасаларида хизматни ўташ, прокуратура органлари ва муассасалари ходимларига даражали унвонлар ва ҳарбий унвонлар бериш ҳамда улардан маҳрум этиш, уларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тартиби ушбу Қонунда, Президент томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомда, шунингдек бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг