Прокуратура органлари ходимлари куни нишонланди

Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи".
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Бош прокуратура, Ҳарбий прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари иштирок этди.
Байрам тадбирини Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев кириш сўзи билан очиб, тизимда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида тўхталиш билан бирга, соҳада фаолият олиб бораётган ходимларни байрам билан табриклади.
— Давлатимиз раҳбари асос солган тараққиётимизнинг янги босқичида жамиятда адолатни қарор топтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кенг қамровли ва мисли кўрилмаган ислоҳотлар амалга оширилмоқда, — дейди Бош прокурор. — Таъкидлаш жоизки, прокуратура органлари томонидан жамиятда қонунийликни мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, умуман, барча йўналишларда салмоқли ишлар қилинмоқда ва муҳим натижаларга эришилмоқда. Халқимизнинг фаровон, тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш барчамизнинг олий мақсадимиздир.
Шунингдек, айни вақтда прокурор назорати фаолияти айбдорларни топиб жазолашга эмас, балки тизимли муаммо ва камчиликларни аниқлаб бартараф этишга йўналтирилаётганлиги маълум қилинди. Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида прокуратура органлари ходимлари халқ оғирини енгил қилиш, йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларни ҳап этиш, аҳоли фаровонлигини ошириш, иқтисодий ўсишни таъминлаш каби давлатимиз раҳбари белгилаб берган вазифалар самарали амалга оширилишида нафақат назорат ўрнатмоқда, балки бу ишларда яқин кўмакчи ва ташаббускор ҳам бўлмоқда.
Тадбирда Бош прокурор буйруғига асосан фидокорона ва ҳалол меҳнати билан жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда қонунийликни таъминлашга ўзининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келаётган ва хизмат вазифаларини намунали бажараётган бир қатор ходимлар тақдирланди. Бундай тантанали тадбирлар бир вақтнинг ўзида барча ҳудудларда ҳам ўтказилди.
Халқимизнинг ҳақиқий ҳимоячиси, адолат ва қонунийлик посбони бўлган прокуратура ходимларини бугунги касб байрами билан чин дилдан қутлаймиз.
Раҳим ШЕРҚУЛОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг