Прокуратура ижтимоий тармоқлардаги кунлик хабарларни мониторинг қилмоқда. Натижа қандай?
Прокуратура органлари томонидан ОАВ ва ижтимоий тармоқларнинг кунлик хабарлари мониторинги амалга оширилиб, прокуратура органлари аралашувини талаб қиладиган қонунбузилишлар ҳақидаги хабарларни тўлиқ ва атрофлича кўриб чиқилиши таъминланмоқда.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда мажбурий ижро бюроси фаолияти, кўрсатилган коммунал хизматлардан норози бўлиш, меҳнат низолари билан боғлиқ масалалар, тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, тергов органларнинг ҳаракатлари ҳамда чиқарилган суд қарорларидан норози бўлиш мавзусидаги хабарларни ташкил этмоқда.
Мониторинг давомида юқорида қайд этилган хабарлар ваколат доирасида ўрганилиб, натижаси бўйича қонунчиликда назарда тутилган чоралар кўрган ҳолда тегишли муносабат билдириб келинмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, “Facebook” ижтимоий тармоғининг “Xalq fikri/Мнение народа” гуруҳи фойдаланувчиси С.З. томонидан қолдирилган “Вчера сотрудник Кабмина оскорбил гражданина, сегодня его уже уволили. Это сотрудник у входа в MIB Зангиатинского района, такой же хам, однако его покрывают руководители. Обратите внимание на его позу, одежду, - это MIB это норма” хабари Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан ўрганилди.
Ўрганиш давомида, Бюронинг Зангиота туман бўлимининг назорат текширув пости ходими қабулга келган фуқарога нисбатан қўпол муомалада бўлгани аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Бюронинг Зангиота туман бўлимининг назорат текширув пости ходими келгусида аҳоли билан хушмуомалада бўлиши юзасидан профилактик суҳбат ўтказилиб, “хайфсан” интизомий жазоси қўлланилган.
Шунингдек, “Diqqat Telegram” каналида фуқаро томонидан видео мурожаат жойлаштирилиб, унда “Видеомурожаатда бу оилага 2 хонали уй ажратиш қарори чиқарилган... вилоят прокуратураси бу ишни орқага суриб асоссиз равишда уй беришни орқага чўзаётгани ва прокурор қабулига ҳам киролмаётгани айтилади” мазмунида қолдирилган хабар зудлик билан ўрганилди.
Ўрганиш натижасида, Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2018 йилдаги 285-сонли қарори ижроси юзасидан Қарши шаҳар ҳокимлигида тузилган ҳудудий комиссия томонидан муаллифнинг отаси номида бўлган уй-жойда онаси ўз фарзандлари билан яшаши учун етарлича шароит борлиги сабабли уй-жойга муҳтож эмаслиги ҳақида қарор қилинган.
Ушбу масала юзасидан, вилоят прокуратурасида бир неча маротаба қабул қилинган ариза муаллифига отаси А.Х. номида бўлган уй-жойда онаси фарзандлари билан бирга яшаб келиши учун барча шарт-шароитлар етарли эканлиги маълум қилинишига қарамай, онасининг номига янги уй-жой олиш истаги борлигини таъкидлаб келган.
Мурожаатларни ўрганиш жараёнида муаллифнинг оилавий (моддий) шароити ўрганилиб, Р.Х. И.Каримов номидаги техника университетида контракт асосида ўқиётганлиги инобатга олиб, прокуратура органлари ташаббуси билан унинг 1-курси учун 4 млн. сўм контракт пулини тўлашда амалий ёрдам кўрсатилди.
Ўз навбатида, онаси Н.Б.га телевизор ва кир ювиш машинаси олиб берилиб, маҳалла фуқаролар йиғини томонидан нафақа тайинланишига амалий ёрдам кўрсатилди.
Прокуратура органлари томонидан бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг