Профессионал бокс: яна бир WBC камари Ўзбекистонда
Куни кеча пойтахтимиздаги «Универсал» спорт мажмуасида профессионал бокснинг WBC йўналишида 55.2 кг вазн тоифасида МДҲ, Шарқий Европа ва Болтиқбўйи давлатлари чемпионлик камари учун жанг бўлиб ўтди.
Унда Тошкентнинг "Befit" клуби аъзоси Исломбек Пирманов озарбайжонлик Рауф Агаевга қарши мазкур камар учун рингга чиқди.
10 раундга мўлжалланган жангнинг илк раундларида кучлар тенг ҳолатда кўриниш олган бўлса, 3-4-раундлар ҳамюртимизнинг катта устунлиги остида ўтди. 5-раунднинг дастлабки дақиқасида ҳамюртимизнинг кучли зарбалари озарбайжонлик боксчини мувозанатдан чиқарди ва учрашувни техник нокаут билан якунланишига олиб келди. Жанг якунида WBC йўналишининг МДҲ, Шарқий Европа ва Болтиқбўйи мамлакатлари бюроси мутасаддилари Исломбекка камарни тақдим этишди.
Профессионал боксдаги фаолияти мобайнида ҳозирча бирон марта мағлубиятга учрамаган қорақалпоғистонлик Исломбек Пирмановнинг ғалабаси шарафига мусобақада Ўзбекистон мадҳияси янгради.
Ушбу мусобақа доирасида мамлакатимизнинг бир қатор ёш боксчилари рейтинг жангларини ўтказишди. Улардан Абдуҳамид Ҳакимов, Нуриддин Эгамбердиев, Обиджон Тоҳиров, Хожиакбар Қодирохунов, Элдорбек Саидов, Тимур Мержанов ва Беҳрўз Раҳмонов ғолибликка эришди.
Ғолибларни тақдирлаш маросимида Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси раиси Исроил Юнусов, бокс бўйича Олимпия чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаевлар иштирок этди.
Чемпионликка эришган боксчиларга Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси сертификатлари топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг