Президентга транспорт соҳасидаги йирик лойиҳалар бўйича ахборот берилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёевга транспорт соҳасидаги йирик лойиҳалар бўйича ахборот берилди.
Иқтисодиёт ривожланиб, ҳаёт суръати тезлашгани сари транспорт алоқаларига талаб ҳам ошаверади. Тошкент шаҳрига авиа йўловчилар оқими 2030 йилда 15 миллионга етиши кутилмоқда. Лекин бунга ҳозирги аэропортнинг қуввати етмайди. Шаҳар ичида жойлашгани сабабли уни кенгайтириш имкони ҳам йўқ.
Шу боис Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт қуриш режалаштирилган. Бугунги кунда хусусий шериклик бўйича хорижий компаниялар таклифлари кўриб чиқилмоқда.
Тақдимотда мутасаддилар ушбу йирик лойиҳанинг барча жиҳатлари бўйича ахборот берди.
Сўнгги йилларда йўл хўжалигига ҳам катта маблағ ажратилиб, янги иншоотлар барпо этилмоқда. Автотранспортлар ҳаракатига қулайлик яратиш мақсадида муқобил йўллар қурилиши ҳам лойиҳалаштирилмоқда. Бу борада инвесторларга жозибадор муҳит яратиш учун “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда ишлаб чиқилди.
Шуларга асосланиб, Тошкент билан Самарқанд ўртасида муқобил тезюрар йўл қуриш лойиҳасига бир неча ҳамкор давлатлар компаниялари қизиқиш билдирган.
Мутасаддилар улар билан ўтказилган музокаралар натижалари ва таклифлари ҳақида ҳисобот берди.
Давлатимиз раҳбари ушбу стратегик инфратузилмаларни пухта ўйлаб лойиҳалаштириш ва тезроқ амалий босқичга ўтиш зарурлигини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг