Президент Тоқаев ҳам Самарқандга етиб келди
Фото: Бош вазир матбуот котиби / Telegram
Хабарингиз бор Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Самарқанд шаҳрида «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан, бугун, 3 апрель куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатимизга ташриф буюрди.
Олий мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Шундан сўнг, Қозоғистон Республикаси Президенти ташриф дастурига мувофиқ навбатдаги манзилга жўнаб кетди.
Аввалроқ Туркманистон Республикаси Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ҳамда Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ҳам Самарқандга ташриф буюргани ҳақида хабар берилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг