Президент Қўчқоров, Ишметов, Нурмуратовга молия соҳасига оид топшириқ берди

20:07 22 Апрель 2021 Сиёсат
1798 0

Президентимиз раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича жорий йилда амалга ошириладиган устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида Қўчқоров, Ишметов, Нурмуратовга ва тижорат банклари раҳбарларига бир ой муддатда замонавий банк, молия, консалтинг хизматлари, жумладан, «банк эко тизими», баҳолаш, аудит, суғуртанинг янги хизмат турларини жорий этиш бўйича дастур қабул қилиш ва назоратга олиш топшириғи берилди.

Хизмат кўрсатишда энг муҳим масала бу манзилни тўғри танлашдир. Шу боис йиғилишда туман ва шаҳар сектор раҳбарлари ҳар бир маҳаллада замонавий ва енгил конструкцияли «хизматлар маркази»ни ташкил этиши зарурлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, 28 та шаҳар ва аҳолиси 150 мингдан кўп 110 та туман марказида аҳолини ўзига «жалб қиладиган» савдо ва хизматлар учун махсус кўчалар ташкил этиш орқали камида 100 мингта тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш имкони мавжудлиги айтиб ўтилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер